АсосийSiyosat

"Нима саволлар сизларни қийнайди?" Президент илк бор ОАВ вакилларига интервью берди

'"Нима саволлар сизларни қийнайди?" Президент илк бор ОАВ вакилларига интервью берди'ning rasmi

Президент илк бор Намангандаги "Ишга марҳамат" моно-марказида  ОАВ вакилларига юзма-юз интервью берди. «Махсус ракурс» мазкур ҳолат тасвирланган видеолавҳаларни намойиш қилди.

Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, давлат раҳбари ислоҳотларга тўсқинлик қилаётган учта асосий муаммони айтди.

Мени қийнаётган масалаларнинг биринчиси кадрлар масаласи. Бизга энг катта тўсиқ бўлаётган иккинчи омил эса коррупция. Коррупцияга қарши курашиш учун кўплаб ишларни амалга оширяпмиз. Жумладан, Ўзбекистонда биринчи марта Коррупцияга қарши курашиш агентлигини туздик. Шунингдек, давлат идоралари раҳбарларида билим ва савия, ватанпарварлик ҳисси етишмайди. Уларнинг вазифаси халқнинг дардини билиб, уларга нисбатан ҳаётий ечимни топишга қаратилган бўлиши керак. Бунинг учун раҳбар ўзини қийнаши керак, садоқатли бўлиши керак. Халқига бўлган муносабати замонга муносиб бўлиши керак. Минг афсус, мана шундай инсонлар орамизда кам топилади.

Суҳбат якунида журналистлар давлат раҳбари билан мана шундай юзма-юз мулоқотлар кўп бўлишини сўраб мурожаат қилди. Президент эса бунга жавобан мамнуният билан  қаршилиги йўқлигини билдирди.

    Бошқа янгиликлар