АсосийDunyo

АҚШда коронавирус қурбонлари сони ярим миллиондан ошди

'АҚШда коронавирус қурбонлари сони ярим миллиондан ошди'ning rasmi

AҚШда коронавирусга чалинганлар сони 28,7 миллион, вафот этганлар сони эса 500 мингдан ошди. 41 миллиондан зиёд аҳоли ваксинанинг камида биринчи дозасини қабул қилган.  Бу ҳақда Америка овози хабар бермоқда.

AҚШдан кейин эса Ҳиндистон, Бразилия, Россия, Британия, Франсия, Испания, Италия олдинги қаторларда кетмоқда. Европада мутахассислар ва расмийлар эмланиш жараёни секин кетаётганидан хавотирда. Aҳоли ваксина олишни истамаяпти. Кишилар ўртасида ваксиналарга нисбатан ишончсизлик кайфияти мавжуд.

Британиянинг “Телеграф” нашрига кўра, шу пайтгача Европа Иттифоқи таркибидаги мамлакатлар аҳолисининг атиги 3,2 фоизигина эмланган.

Ҳозиргача дунё бўйлаб 112 миллион аҳоли CОВИД-19 билан касалланди. 2,4 бемор вафот этди.

Бошқа янгиликлар