Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғидаги сохта операциялар қайси соҳада кўпроқ кузатилгани ҳақида очиқлади.
Маълум қилинишича, давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар реестридаги 396 та тадбиркорлик субъекти билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ўтказилмоқда.
Ушбу масалалар юзасидан ҳар бир ҳудудда ташкил этилган ишчи гуруҳлар ўтказган текширувларда ҳозиргача шубҳали корхоналар билан сохта операцияларни амалга оширган 7990 та тадбиркорлик субъекти аниқланган. Ушбу ноқонуний операциялар қуйидагилар:
Шунингдек, 2021 йилнинг 21 февраль ҳолатига республика бўйича жами 2534 та корхонада 534,6 миллиард сўмлик асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланган. Натижада сохта операциялар фактлари (498,9 млрд сўм) тасдиқланган:
Қўшимча қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш факти айрим ҳолларда қисман тасдиқланган (8,1 миллиард сўм):
Қўшимча қиймат солиғи суммасини тўғри ҳисобга олинганлиги бўйича 27,6 миллиард сўмлик асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилган. Бунга асосан ортиқча маблағларни қайтариш юзасидан тезкор жараёнлар бошланган:
Камерал солиқ текширувлари жараёнида 118 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,3 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланган:
Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда, дейилади хабарда.