my5
Sevimli

Қашқадарёда ЙТҲга учраган "Damas"га ёрдам бермоқчи бўлган икки йўловчини «КамАЗ» босиб кетиб, ҳалок қилди. ЙТҲ сабаби йўлда турган ўйинчоқ бўлган (видео)

ЖАМИЯТ 23.02.2021, 09:02
Қашқадарёда ЙТҲга учраган "Damas"га ёрдам бермоқчи бўлган икки йўловчини «КамАЗ» босиб кетиб, ҳалок қилди. ЙТҲ сабаби йўлда турган ўйинчоқ бўлган (видео)

Қашқадарёда «КамАЗ» йўлда ЙТҲга учраган машинани турғизишда ёрдам берган икки кишини уриб кетди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар қилинди.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 17 февраль куни соат 06:20 лар чамасида Чироқчи туманида ҳаракатланиб кетаётган «КамАЗ» юк автомобили ҳайдовчиси ағдарилган "Damas"ни йўлга олиб чиқилаётганда машинани уриб юбормасилик учун рулни чап томонга бурган. Натижада юк машинаси ўша ерда бўлган икки кишини уриб кетади.

«Қаршидан Самарқандга кетаётган эдим. Қоронғида йўлда ўйинчоққа ўхшаш нимадир ётган экан. Уни айланиб ўтаётганимда автомобилим ағдарилди», — дейди "Damas" ҳайдовчиси.

Шундан сўнг, ўткинчи машина ҳайдовчилари тўхтаб, "Damas"даги инсонларга ёрдам бермоқчи бўлади.

«Улар бизни чиқариб олишгач, биргалашиб "Damas"ни ўнгладик. Шу пайт катта тезликда "КамАЗ" келаётганини кўрдик. Ишора беришимизга қарамай юк машинаси катта тезликда келиб, бизга ёрдам берган икки одамни уриб кетди», — дейди "Damas" ҳайдовчиси.

"КамАЗ" уриб кетганлардан бири воқеа жойида, иккинчиси шифохонада вафот этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10525.50
USD -13.03
12763.22
EUR -115.92
141.09
RUB -2.22