my5
Sevimli

Байден АҚШда 5 кунлик мотам эълон қилди

ДУНЁ 23.02.2021, 09:24
Байден АҚШда 5 кунлик мотам эълон қилди

AҚШ президенти Жо Байден коронавирусдан вафот этган 500 минг америкалик учун беш кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди, унинг нутқи Оқ уйнинг твиттерида жойлаштирилди, дея ёзмоқда lenta.ru нашри.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари қуёш ботганда марҳумларнинг хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёд этади, шамлар ёқади ва нутқ сўзлайди. Мамлакатда беш кун давомида давлат байроқлари туширилади.

Жонс Хопкинс Университетининг сўнгги маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда коронавирус инфекцияси туфайли юзага келган асоратлардан ўлганлар сони 500 071 нафарга етди. Мамлакатда жами 28 174 133 юқтириш ҳолатлари аниқланди.

Aввалроқ AҚШда коронавирус қурбонлари сони Иккинчи Жаҳон уруши (291 минг), Корея уруши (47,4 минг) ва Вьетнам урушида (33,7 минг) мамлакатнинг йўқотишлар сонидан кўп бўлганлиги тахмин қилинган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10500.03
USD -17.09
12607.39
EUR -54.17
140.70
RUB -1.15