Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрган журналистларга бош бошқарма бошлиғи, генерал-майор Азиз Тошпўлатов кутиб маълум қилди.
Маълум қилинишича, ўтган йили Тошкент шаҳридаги 169 маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилмаган. 72 маҳаллада эса аксинча, жиноятлар сони ошган.
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Чилонзор ва Учтепа туманига сектор раҳбари сифатида бириктирилган. Бундан ташқари, пойтахт туманларидаги 3-секторлар фаолияти ҳам назоратда.
Азиз Тошпўлатовнинг айтишича, ҳар икки туманда ҳам аҳоли турмушини яхшилаш борасида қиладиган ишлар кўп. биргина мисол, Чилонзор туманидаги “Дилобод” маҳалласида ободонлик ишлари орқада экан. Бу маҳалладан бир куннинг ўзида 82 машина ахлат олиб чиқиб кетилган. Иш ўринлари яратиш ҳам долзарб масала бўлиб турибди.
Журналистлар Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига тегишли техникалар билан ҳам танишди, шон-шараф музейини томоша қилди.
Журналистлар “Марказий ипподром” АЖда ҳам бўлиб, бу ерда тайёрланаётган хизмат отлари билан ҳам танишди.






