my5
Sevimli

Озодбек Назарбеков яна бир устоз санъаткорни хонадонига йўқлаб борди

МАДАНИЯТ 24.02.2021, 20:10
Озодбек Назарбеков яна бир устоз санъаткорни хонадонига йўқлаб борди

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, А.Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти лауреати, композитор ва бастакор Мустафо Бафоев хонадонига  Ўзбекистон Республикаси  композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раҳбари Рустам Абдуллаев ва Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Камолиддин Ўринбоев ҳамроҳлигида ташриф буюрдик.

Узоқ йиллар ўзбек миллий ва замонавий мусиқаси ривожи йўлида фаолият олиб борган тажрибали композитор билан суҳбатлашиш асносида унинг  сермаҳсул ижоди ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлдик.  

Устоз бастакорнинг қатор  асарлари театрларимизда намойиш этилган. Бастакор соҳибқирон Амир Темур ариясини ижро этиб, унинг яратилиши ҳақида тўлқинланиб сўзлаб берди. Тарихий асарларга алоҳида эътибор берилаётган ҳозирги кунларда бу каби ижод маҳсули барчамизда катта қизиқиш уйғотди.  

Ўз ўрнида уни театрларимизда намойиш этиш учун халқимизга янада тушунарли, қизиқарли бўлишига эришиш, бунинг учун асарни мутахассислар иштирокида томошабинбоп саҳна асари даражасига етказиш кераклиги ҳақидаги мулоҳазаларимизни билдирдик.

Озодбек Назарбеков, 

Маданият вазири

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33