Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва кучли қор ёғиши натижасида йўлларда музламалар ҳосил бўлмоқда. Шу муносабат билан ФВВ ва ИИВ ЙҲХББ «Қамчиқ» довони юк машиналари учун ёпилганини маълум қилди.
Довонда айни пайт ҳаво ҳарорати -12 градусни ташкил этмоқда. Ҳозирча енгил автомобиллар ҳаракатланаяпти. Қор ёғиши кучайиб, йўлларда ҳаракатланиш хавф туғдира бошласа, «Қамчиқ» тўлиқ ёпилиши ҳам мумкин.
Видеода «Қамчиқ» махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи фуқаролардан зарурат бўлмаса довон орқали ҳаракатланмасликни сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 февраль куни “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилди.






