Бугун ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналларда "Самарқанд: Пайариқда 1 метр қор ёғди, мошиналар деярли қор остида қолди" номли видеолавҳалар эълон қилинди.
ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, бу хабар аслида ҳақиқатга зид бўлиб, лавҳалар бундан бир неча йил аввал олинган. Кеча ёғган қор 3-4 смни ташкил қилади ва йўлда музлама ҳосил бўлганлиги сабабли қум-туз аралашмаси сепиш чоралар кўрилган.
" -- Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи, ҳақиқатга зид ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз", - дейилади хабарда.