my5
Sevimli

Ўрикнинг 80 фоизи йўқ бўлди. Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекинади? (видео)

ЖАМИЯТ 26.02.2021, 12:45
Ўрикнинг 80 фоизи йўқ бўлди. Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекинади? (видео)

Бу йилги қаҳратон совуқ қишлоқ хўжалигига жиддий зарар етказди. Биргина ўрикнинг 80 фоизи совуқ туфайли йўқ бўлди. Бу ҳақда "Янги давр" дастурида хабар қилинди.

Маълум қилинишича, мутахассислар Марказий Осиёнинг барча давлатларида ушбу совуқ об-ҳаво туфайли ҳосилни йўқотиш сезиларли бўлишини таъкидлашмоқда. 

Сўнгги кунларда кузатилган кескин совуқ сабаб бодом ҳосилининг 55-60 фоизи, аллақачон гулла-яшнаган ўрик навларининг 70-80 фоизи, ўрикнинг ҳали гулламаган бошқа навларининг 30-35 фоизи, олхўри ҳосилининг 40 фоизи хавф остида қолди. Синоптикларнинг маълум қилишича, бундай совуқ ҳарорат Ўзбекистонда ҳали яна 2-3 кун сақланиб қолади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33