АсосийJamiyat

Чилонзордаги кафелардан бирида катта ёнғин содир бўлди

'Чилонзордаги кафелардан бирида катта ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Чилонзор туманида жойлашган “Шовотландия-1” МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, воқеа 2021 йилнинг 27 феврал куни соат 03:51да Чилонзор тумани, “Шарқ” МФЙ, Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган “Шовотландия-1” МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилиб, биринчи бўлинмалар чақирув манзилига соат 03:54 да етиб борган. Соат 04:11 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 04:37 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 кв.м. майдони ёниб жиддий зарарланган. Ачинарлиси ёнғин оқибатида жабрланганлар мавжуд.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ИИББ раҳбарияти, прокуратура, Соғлиқни сақлаш ва коммунал хизматлар мутахассислари, ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа юзасидан ваколатли органлар томонидан қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар