my5
Sevimli

Тошкентдаги туғруқхоналарнинг 14 нафар мансабдори жаримага тортилди. Улар чақалоқларни...

ЖИНОЯТ 27.02.2021, 11:48
Тошкентдаги туғруқхоналарнинг 14 нафар мансабдори жаримага тортилди. Улар чақалоқларни...

Тошкентдаги туғруқхоналарнинг 14 нафар мансабдори жаримага тортилди — улар чақалоқларни рўйхатдан ўтказмагани аниқланди.

Давлат хизматлари агентлиги январь ойида Тошкент шаҳридаги туғруқхоналар томонидан тиббий маълумотларини ахборот тизимига киритиш ва ФҲДЁ бўлимларига юбориш ҳолатини ўрганди.

Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, бунинг натижасида туғилганлик ҳақидаги 703 та ҳамда перинатал ўлим бўйича 3 та маълумотнома тизимга киритилмагани аниқланган. Қолаверса, туғилганлик ҳақидаги 888 та маълумот белгиланган муддатдан кечикиб киритилган.

«Бунинг оқибатида, аниқланган ҳолатлар юзасидан 14 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди», — дейилади хабарда.

Ҳукумат қарорига биноан масъуллар бола туғилгандан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига юбориши ва QR-код қўйилган бланкда маълумотнома шакллантирилиши лозим бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33