my5
Sevimli

Молия вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди

ЖАМИЯТ 28.02.2021, 19:08
Теглар: Молия, Тайинлов
Молия вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи ўринбосари тайинланди.

Пазилханов Умид Алишерович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Умид Пазилханов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент молия институти бакалаврияти, 2009 йилда ушбу университетнинг магистратурасини тамомлаган.          

Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокимлиги молия бўлими бюджет бўйича 1-тоифали иқтисодчиси сифатида бошлаган.

2009-2011 йй. Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлимининг марказлашган таъминот ҳисобини юритиш сектори мутахассиси, 2011-2013 йй. Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий соҳани молиялаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари, 2013-2014 йй. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мудофаа мажмуи, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бошқармаси ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, 2014-2017 йй.  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий аппарат Мудофаа мажмуи, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш боқармаси Ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бўлими бош иқтисодчиси сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Биринчи бўлими бошлиғи бўлган.

Шарҳлар

Термиз шаҳар ҳокимиятида янги тайинлов амалга оширилди

23.03.2021, 16:55

Жўраев Бунёд Шониёязович – Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда...
Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди

23.02.2021, 17:33

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Маматхонов Муҳаммадзокир Жўрабоевич Уйчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.У бунга...
ИИВ тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

21.02.2021, 13:31

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилдиПолковник Вафоев Махкам МиржоновичОлмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.Тайинловга...
Иккита институтга янги раҳбарлар тайинланди

20.02.2021, 19:37

Ҳукуматнинг 2021 йил 19 февралдаги 82-сон қарори билан  Ўзбекистондаги икки институтга янги раҳбарлар тайинланди.Хусусан, Комилжон Собирович Комилов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори, Насридин...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62