my5
Sevimli

Ўзбекистонда "Аёллар дафтари"га киритилганларнинг умумий сони маълум қилинди

ЖАМИЯТ 01.03.2021, 17:58
Теглар: Аёллар дафтари
Ўзбекистонда "Аёллар дафтари"га киритилганларнинг умумий сони маълум қилинди

Мамлакатда 17 миллиондан ошиқ аёл истиқомат қилади. Улардан 433 минг нафари "Аёллар дафтари"га киритилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Мамлакатда 17 миллиондан ошиқ хотин-қизлар истиқомат қилади. Улар деярли барча соҳаларида фаол иштирок этиб, жамият ва давлат ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Давлат раҳбари ташаббуси билан ўз вақтида жорий этилган “Аёллар дафтари”га хотин-қизларни киритиш орқали аёллар дарду ташвишлари, уларни ўйлантираётган масалалар ҳал этилмоқда. Жумладан, 6 млн 385 мингдан зиёд хотин-қизлар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, ушбу дафтарга 9 та мезон асосида 433 минг нафари киритилди. Уларнинг:

  • ️253 минг нафари – ишсиз сифатида;
  • ️44 минг  нафари – тиббий;
  • ️48,5 минг нафари – ҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтож сифатида;
  • ️37 минг нафари – боқувчисини йўқотган;
  • ️33,5 минг нафари – ногиронлиги бўлган;
  • (шундан 4,5 минг – уй-жойини таъмирлашга муҳтож) ;
  • ️9 минг нафари – нотурар жойда яшовчи;
  • ️8 минг нафари – ногиронлиги бўлган фарзандини тарбиялаётган ёлғиз аёллар сифатида рўйхатга олинган.

️Айни вақтга қадар мазкур рўйхатдаги 80 мингдан ортиқ аёлнинг аниқланган муаммолари ўрнатилган тартибда ҳал этилган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан айни пайтда манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда дафтарга киритилган хотин-қизлар орасидаги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 15 665 нафар аёлларнинг тадбиркорлик кўникмаси ҳамда молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида “Мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида иш олиб борилмоқда. Хусусан, Халқ банки билан ҳамкорликда аёллар тадбиркорлигига мос бўлган 60 та намунавий “бизнес режа”ларни оммалаштириш ишларини йўлга қўйилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33