Ўтган ҳафтада дунё бўйлаб коронавирус билан касалланиш етти ҳафта ичида биринчи марта кўтарилди. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус айтиб ўтди, деб хабар бермоқда forbes.
ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, ўсиш суръати "умидсизлик, аммо ажабланарли эмас". У мамлакатларни вирусга қарши кураш чоралари нуқтаи назаридан босимни пасайтирмасликка чақирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, бугунги кунда дунёда тахминан 113,82 миллион коронавирусдан касалланиш ҳолати ва 2,52 миллиондан ортиқ ўлим аниқланган. Юқтириш ҳолатлари бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Россия кетма-кетликда турибди.