my5
Sevimli

Фарғоналик фуқаро жазосини енгиллатиш учун ИИБ ходимига пора таклиф қилди

ЖИНОЯТ 02.03.2021, 19:07
Фарғоналик фуқаро жазосини енгиллатиш учун ИИБ ходимига пора таклиф қилди

2021 йилнинг 27 февраль куни фуқаро С.А. Бағдод тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор вакили Н.Х.га мурожаат қилиб, ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Фуқаро С.А.га ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда ИЖҚКД Бағдод тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.А. Бағдод тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор вакили Н.Х.га Бағдод туманидаги марказий ўйингоҳи олдида келишилган пуллардан 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ИЖҚКД Бағдод тумани бўлимига юборилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33