my5
Sevimli

Россия билан авиақатновлар март-апрель ойида тикланиши мумкин

ЖАМИЯТ 02.03.2021, 20:56
Россия билан авиақатновлар март-апрель ойида тикланиши мумкин

Транспорт вазири ўринбосарининг таъкидлашича, хавфсиз авиақатновлар юзасидан қўйилган барча стандартларга мувофиқ, Ўзбекистон Россия комиссияси томонидан белгиланган мезонларга жавоб беради. Республикада мунтазам парвозларни тиклаш учун барча имкониятлар мавжуд.

Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев  Россия билан ҳаво алоқаси қачон тикланиши мумкинлигини айтди.

Мунтазам парвозларни тиклаш учун Россия Федерациясининг махсус комиссиясига мурожаат хати юборилган. Парвозни қачон ва ким билан тиклашни айнан у ўзи ҳал қилади.

Чориевнинг сўзларига кўра,  Россия ҳукумати талаб қиладиган стандартларига муофиқ - аҳолининг касалланиш даражаси ўрганилган. Ўзбекистон Россия комиссияси томонидан белгиланган мезонларга жавоб бериши аниқланган. 

"Мен март-апрель ойларида ижобий натижа бўлади деб ўйлайман. Ҳозирча биз мамлакатда эпидемик вазият ҳақида тўлиқ маълумот берган бўлсак-да, жавоб олмадик", деди Чориев.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта олдин "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Тошкент ва Деҳли ўртасида парвозларни қайта тиклаган эди, 16 феврал куни - компания Германияга мунтазам рейслар очилишини эълон қилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33