АсосийJamiyat

Бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди — Президент икки мансабдорга топшириқ берди

'Бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди — Президент икки мансабдорга топшириқ берди'ning rasmi

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтаётган видеоселекторда маълум қилинди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири. 

Умуман, жорий йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 11,5 триллион сўм (ўтган йилга нисбатан 4 баравар кўп) маблағ ажратилмоқда. Ҳудуд раҳбарлари бир нарсани билиб олсин: бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди” – деди Президент.

Қайси ҳудуд қўшимча ресурс бўйича таклиф билан чиқса, бу таклифни дарҳол ҳал қилиш вазифаси бош вазирнинг 1-ўринбосари Очилбой Раматов ва иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги комиссия зиммасига юклатилади.

Видеоселектор давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар