my5
Sevimli

Андижонда 21 ёшли йигит 17 ёшли таниш қизига "сирли" суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, катта пул талаб қилди

ЖАМИЯТ 03.03.2021, 18:44
Андижонда 21 ёшли йигит 17 ёшли таниш қизига "сирли" суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, катта пул талаб қилди

2021 йилнинг 26 февраль куни 17 ёшли Оматой Т.нинг аризасига кўра, вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Тадбир давомида, 21 ёшли Сардор А. таниши Оматой Т.нинг сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларини “Instagram”, “Facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларга жойламаслиги эвазига 1.000 АҚШ доллари талаб қилиб, Андижон шаҳар Бобуршоҳ кўчаси ҳудудида Оматой Т.дан талаб қилинган пулдан 500 АҚШ доллари пул маблағларини товламачилик йўли билан олаётган вақтида ушланиб, ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Сардор А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62