Бугун 5 март куни соат 00:01 дан "Қамчиқ" довони автомобильлар харакати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда. Бунинг асосий сабаби "Тошкент-Ош" автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қордир.
Айни дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари раҳбарлигида профилактика ишлари амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.






