my5
Sevimli

Италия Австралияга юборилаётган вакцина экспортини тўхтатиб қўйди

ДУНЁ 05.03.2021, 14:49
Италия Австралияга юборилаётган вакцина экспортини тўхтатиб қўйди

Италия Aвстралияга юборилаётган 250 минг дозали AstraZeneca экспортини тўсиб қўйди. Бунинг учун Италия январь охирида Европа Комиссияси томонидан тасдиқланган ҳимоя механизмидан фойдаланган. Бу ҳақда Риа новости хабар қилди.

Financial Times газетаси Римнинг хатти-ҳаракатлари вакциналарни етказиб бериш соҳасида глобал кескинликни келтириб чиқариши мумкин деб ҳисоблайди. Guardian, Европа Иттифоқи тобора кўпроқ вакцина экспортига ўтаётган протекционистик позициядан хавотир ҳақида.

Aвстралия ҳукумати бу ҳол мамлакатдаги вакцинация жараёнига таъсир қилмаслигини билдирди:

 Бу бир партияни етказиб бериш эди ва унинг тўхтатилиши эмлаш кампаниясининг тезлигига таъсир қилмайди.

Италия ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, бу қадам Tвропада давом этаётган дори танқислиги, шунингдек, AstraZeneca'ни етказиб берилишининг кечикиши сабабли қилинган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33