my5
Sevimli

Microsoft'нинг заифлиги сабаб 20 мингдан ортиқ компания хакерлар хужумига дуч келди

HI-TECH 06.03.2021, 08:48
Microsoft'нинг заифлиги сабаб 20 мингдан ортиқ компания хакерлар хужумига дуч келди

Microsoft ўзига бўлаётган вирусли ҳужумларда Хитой ҳукуматини айбламоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, мамлакатнинг Microsoft ҳужумларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Microsoft дастурий таъминотининг заифлиги AҚШнинг 20 мингдан зиёд ташкилотини хакерлик хатарига дучор қилди, деб ёзди Reuters AҚШ томонидан эълон қилинган киберҳужум ҳақидаги маълумотларга асосланиб.

3-март, чоршанба куни Microsoft компанияси хитойлик хакерлар AҚШдаги турли ташкилотлардан маълумот олишга интилиб, Microsoft Exchange Server-нинг маҳаллий версияларига ҳужум қилганлигини эълон қилди.

Microsoft маълумотларига кўра, ҳужумларда Hafnium номли хакерлар гуруҳи иштирок этган. Hafnium-нинг мақсади юқумли касалликлар тадқиқотчилари, юридик фирмалар, университетлар, нодавлат ташкилотлар, таҳлил марказлари ва бошқа бир қатор ташкилотлардан маълумот олиш эди. Microsoft ушбу гуруҳни Хитой расмийлари қўллаб-қувватлайди деб ҳисоблайди. Корпорация ҳужумлар уч босқичда амалга оширилганлигини таъкидлади. Биринчи босқичда хакерлар Exchange Server-нинг серверига ўғирланган пароллардан фойдаланиб кирган ва кейин бузилган серверни масофадан бошқариш учун зарарли скрипт яратган. Шундан сўнг улар AҚШнинг шахсий серверларидан  маълумотларни ўғирлаган, дейди Microsoft.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин, ўз навбатида, Хитой ҳукумати киберҳужумларга қарши ва Microsoft дастурий таъминотини бузишга уринишлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди. Оқ уй вакили Жен Псакининг таъкидлашича, топилган заифлик хакерлар томонидан яна фойдаланилиши ва хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида AҚШ маъмурлари SolarWinds ИТ компаниясига оммавий хакерлик ҳужуми ҳақида эълон қилган эди. Ушбу платформа хакерлар томонидан Aмериканинг бир қатор бўлимларига, шу жумладан Молия вазирлиги ва AҚШ Савдо вазирлигининг Миллий телекоммуникация ва ахборот маъмурияти тизимларига ноқонуний кириш учун фойдаланилган. Bloomber хабарига кўра, дунё бўйлаб камида 200 ташкилот SolarWinds-нинг хакерлик таъсирига учради.

Шарҳлар

Меҳмон 06.03.2021, 08:52
Kim aytdi ularga microsoft ishlatsin deb
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62