my5
Sevimli

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

ЖАМИЯТ 07.03.2021, 08:16
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республикада ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат эрталаб марказий, жанубий ва шарқий вилоятларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироз 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 11-13° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33