АсосийJamiyat

Туркияга бориб хабарсиз йўқолган 3 нафар ўзбекни қариндошлари қидирмоқда

'Туркияга бориб хабарсиз йўқолган 3 нафар ўзбекни қариндошлари қидирмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош Консулхонаси Туркияга келган айрим ўзбек фуқароларини Ўзбекистондаги яқин оила аъзолари  қидираётганлигини маълум қилди.

Қуйида улар ҳаиида маълумотлар келтирилади:

- Расулова Мавлуда Фармоновна, 01.08.1964 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2019 йил 18 октябрда Туркиянинг Истанбул шаҳрига келган. 2020 йилнинг октябр ойидан буён Ўзбекистондаги яқин қариндошларига алоқага чиқмаган (қариндошлари телефон рақами +99890 6143039);

- Нарзикулов Азимбой Рахматуллаевич, 14.10.1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2016 йил 6 декабрда Туркиянинг Истанбул шаҳрига келган. 2018 йилнинг март ойидан буён Ўзбекистондаги яқин қариндошларига алоқага чиқмаган (қариндошлари телефон рақамлари +99871 2320867, 05322144575, авдокат - 05305438171);

- Махаматкулов Азамат Аликулович, 17.04.1980 йилда Сурхандарё вилоятида туғилган. 2020 йил 14 мартда Туркиянинг Истанбул шаҳрига келган ва кейинчалик оила-аъзоларига алоқага чиқмай қўйган (қариндошлари телефон рақамлари +99893 0792683).

Бошконсулхона юқорида зикр этилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумотга эга бўлган Туркиядаги ватандошларимиздан  кўрсатилган телефон рақамларга зудлик билан мурожаат қилишларини илтимос қилади.

 

    Бошқа янгиликлар