Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистонда 6 март, шанба кун ҳолатига кўра эркаклар сони аёллар сонидан кўпроқ эканини маълум қилди.
Хабарга кўра, 2021 йил 6 март ҳолатига кўра Республикамиздаги аёллар сони 17 миллион 235 минг 889 нафарга етган бўлса, эркаклар сони эса 2021 йил 6 март куни 17 миллион 430 минг 019 нафарни ташкил этмоқда. Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда эркакларнинг сони аёлларга қараганда 200 минг кишига ёки 0,7 фоизга кўпроқ бўлган.
Маълумот учун, 2020 йилда 841,8 минг бола туғилгани қайд этилган ва бу мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 24,6 промиллени ташкил этган. Шунингдек, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, аҳолининг 50,2 фоизини эркаклар, 49,8 фоизини аёллар ташкил этган.