my5
Sevimli

Эндиликда "Оқтау-Урганч-Оқтау" йўналиши бўйича доимий авиақатновлар йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 08.03.2021, 16:15
Теглар: Ақтау—Урганч—Ақтау
Эндиликда "Оқтау-Урганч-Оқтау" йўналиши бўйича доимий авиақатновлар йўлга қўйилди

"Оқтау-Урганч-Оқтау" йўналиши бўйича Қозоғистоннинг "SCAТ" авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-300 русумидаги ҳаво кемаси бугун маҳаллий вақт билан соат 7.00да Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди.  Бу ҳақда "Uzbekistan airports" АЖ Ахборот  хизмати хабар берди.

Оқтау шаҳридан 7 нафар йўловчини воҳага келтирган самолёт Аэропорт раҳбарияти, Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят Транспорт бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси томонидан ёмғирли фаввора ёрдамида тантанали кутиб олинди.  

Мутахассислар фикрича, мазкур авиақатнов эндиликда ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.  

Маълумот ўрнида: самолёт соат 8.00да 145 нафар йўловчини олиб, яна ўз манзили томон парвоз қилди.

Шарҳлар

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ақтау—Урганч—Ақтау йўналиши бўйича доимий парвозларни амалга оширади

05.10.2020, 23:28

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ақтау—Урганч—Ақтау йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.Маълум қилинишича, 2020 йил 1 августдан бошлаб Урганч...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62