my5
Sevimli

Франциялик миллиардер ва сиёсатчи Оливье Дассо вертолёт ҳалокати оқибатида вафот этди

ДУНЁ 08.03.2021, 19:59
Франциялик миллиардер ва сиёсатчи Оливье Дассо вертолёт ҳалокати оқибатида вафот этди

Франциянинг шимоли-ғарбида ичида вертолёт қулаб тушди. Вертолёт ичида миллиардер ва сиёсатчи Оливье Дассо бўлган. Ҳалокат натижасида Дассо ва учувчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Figaro-га таяниб «РБК» хабар берди.

2020 йил Дассо Forbes журналининг миллиардерлар рейтингида 4,7 миллиард доллар билан 361-ўринни эгаллаган.

Авиаҳалокат Довил шаҳри яқинида, Калвадос департаментида маҳаллий вақт билан 18:00 да (Тошкент вақти билан 22:00) содир бўлди. Бу маълумотлар Лизё коммунаси прокурори Дельфин Менниэл томонидан тасдиқланди. AS350 Squirrel вертолёти хусусий майдончадан учиб кетаётганда ҳалокатга учради.

Ҳаво транспорти жандармерияси қасддан қилинмаган қотиллик бўйича тергов бошлади.

Тадбиркор ва Франция Миллий мажлиси депутатининг вафоти муносабати билан давлат раҳбари Эммануэль Maкрон ҳамдардлик билдирди. «Оливье Дассо Францияни севарди. Ҳаёти давомида ватанига хизмат қилишдан ва уни қадрлашдан тўхтамади. Унинг кутилмаган вафоти катта йўқотиш бўлди» —  деб ёзди президент Twitter саҳифасида.

Дассо 69 ёшда эди. У француз авиация муҳандиси, бизнес ва ҳарбий самолётлар, космик сунъий йўлдошлар ишлаб чиқарадиган ва самолётларга хизмат кўрсатадиган Dassault Aviation оилавий корпорациясининг асосчиси Марсель Дассонинг набираси эди. Шунингдек, корпорация Figaro газетасини ҳам юритади.

Бобосининг ўлимидан кейин 1986 йилда Оливье Дассонинг отаси Серж Дассо ўғлини Europe Falcon Service шўъба корхонасининг директор ўринбосари этиб тайинлайди. Кейинчалик Dassault Aviation компаниясининг фуқаролик авиациясига ихтисослашган бўлимида стратегик директор бўлиб ишлайди. Оливье Дассо профессионал учувчи бўлиб, тезлик бўйича бир нечта жаҳон рекордини ўрнатган.

Сиёсий карьерасини 1977 йилда Париж шаҳар кенгашига сайланганидан кейин бошлаган. У биринчи марта 2002 йилда Миллий мажлисга (Франция парламентининг қуйи палатаси) сайланган, ундан кейин уч марта қайта сайланди. «Республикачилар» консерватив партияси аъзоси эди. Хусусан, Дассо ўлим жазосининг қайта тикланишини қўллаб-қувватлаган, бир жинслилар никоҳини қонунийлаштиришга қарши чиққан.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33