my5
Sevimli

Озодбек Назарбеков “Мендирман Жалолиддин” сериалида нега Адиз Ражабов, Алишер Узоқов ва “Мендирман ўша” клипи қахрамони ўйнамаганлигига изоҳ берди

МАДАНИЯТ 08.03.2021, 23:08
Озодбек Назарбеков “Мендирман Жалолиддин” сериалида нега Адиз Ражабов, Алишер Узоқов ва “Мендирман ўша” клипи қахрамони ўйнамаганлигига изоҳ берди

Бугун 8 март куни Туркия элчихонаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Hilton меҳмонхонасида “Мендирман Жалолиддин” сериали киноижодкорлари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда бир-биридан қизиқ саволлар қаторида ушбу киносериалга дахлдор энг кўп танқидларга сабаб бўлган ҳолатлар бўйича ҳам изоҳлар бериб ўтилди. 

Жумладан, Маданият вазири Озодбек Назарбековдан суратга тушиш учун Туркияга кетган актёрларимиз Адиз Ражабов ҳамда Алишер Узоқовлар нима сабабдан сериалда кўриниш бермаётганини сўрадик. Бунга жавобан:

Ўша пайтда пандемия сабабли у ёқда ҳам карантин бошланиб қолди. Ва жуда кўпчилик ижодкорлар ўртасида уйга қайтиш масаласи кўтарилди. Ўшанда видеоконференция орқали ҳаммага вазиятни тушунтирдим. Қайсики, бу ерда ҳам аҳвол шу. Келиб иш қилиш имконияти йўқ. Уйда ўтириш керак. Ва қийин томони шу бўладики, сизлар яна 15 кун карантинга олинасизлар. Тушунтирилгандан кейин ҳам, биз уларни мажбурлаб олиб қололмасдик. Шу пайтда бу актёрларимиз чартер рейс орқали Ўзбекистонга қайтиб келишди. Туркиядаги масъуллар эса “ёпиқ” давр бўлса-да, сериални суратга олишга изн олиш ҳаракатида эдилар. Бу иккита давлат ҳамкорлигидаги лойиҳа бўлганлиги сабабли тўхтаб қолмаслиги учун ҳамма карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолиятни давом эттиришга ҳаракат бўлаётганди. Булар кетиши билан рухсат берилди ва фаолият бошланди. Бу ердан ушбу актёрларимизни Туркияга қайтариб юборишга имконият бўлмади. Шу сабабли булар Ўзбекистонда қолиб кетди. Лекин бу йигитларимиз сериалдан мутлақо четлатилди, деганимас. Келгусида янги фаслнинг суратга олиниши билан бу актёрларимизнинг сериалда суратга тушиш имконияти бор”, - дейди Озодбек Назарбеков.

— Мазкур сериал ташаббускори сифатида сизнинг тасаввурингиздаги Жалолиддин қандай эди ва хозирда гавдаланган Жалолиддин қандай? Улар қанчалик бир-бирига яқин?

— Биласизми, аввалига бизнинг режамиздаги Жалолиддин бирмунча бошқачароқ, кўпроқ ҳақиқий ўзбек сиймосини тасаввур қилгандик. Кинога тайёргарлик жараёнида Эрон, Озарбайжон, Туркиядан олимларни жалб қилганмиз ва фикримиз бирмунча ўзгарган. Жалолиддинни бугунги кунда бутун турк дунёси, шу жумладан, Кавказ туркийлари, Покистон, Эрон, Афғонистон каби мамлакатлар ҳам ўзининг миллий қахрамони сифатида эътироф этишар экан. Ва уларнинг ҳам тасаввурида ўзларининг Жалолиддини бор. Биз мана шу нуқтаи назарда кастинг пайтида талабларимизни сал ўзгартирдик. Биз гавдалантирадиган Жалолиддин қайсидир маънода туркка ҳам, ўзбекка ҳам, Эрон ва Покистон миллатига ҳам ўхшашлиги керак эди. Вазият мана шундай “типаж” талаб қилиб қолди. Эртага кинонинг тарқатилиши, сотилиши, нуқатаи назаридан ҳам барча халқлар қабул қила оладиган бўлиши керак эди. Хозирги аткёримиз Эмре Кивилжим эса ҳудди шу ўзбек, турк, Эрон ва Покистон миллатларига ҳам тўғри келади. Шунинг учун шу актёрда тўхталдик. 

— “Мендирман ўша” клипингизда роль ижро этган актёр Миркамол Қорабоев ҳам кастингда иштирок этдими?

— Албатта. Биз аввалига мана шу актёримизни (Миркамол Қорабоев) Жалолиддин образига тавсия қилмоқчи эдик. Юқорида айтганимдек, барча давлатлардан келган олимлар Жалолиддин сиймоси бўйича ўз фикрларини билдиришгандан сўнг, Миркамол бизнинг талабларимизга бироз “тушмай қолди”. 

 

Сардорбек Раҳмонқулов суҳбатлашди

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33