my5
Sevimli

Хакерлар бутун дунёда Microsoft Exchange Server почта дастурига ҳужум қилди, Хитойдан гумон қилинмоқда

HI-TECH 09.03.2021, 08:33
Хакерлар бутун дунёда Microsoft Exchange Server почта дастурига ҳужум қилди, Хитойдан гумон қилинмоқда

Ғарб нашрлари хакерлар Microsoft Exchange Server почта дастурига ҳужум қилиб, фойдаланувчиларнинг электрон почталарига кириш ҳуқуқини қўлга киритган деб ёзмоқдалар. Бу ҳақда Риа новости хабар қилди. 

FT ёзишича, Қўшма Штатларда кичик бизнесдан федерал идораларга қадар бўлган 30 минг ташкилот ҳужум қурбонига айланган, WSJ хакерлар 250 мингдан ортиқ серверни бузган бўлиши мумкин деб даъво қилмоқда, Финляндия расмийларига кўра, мамлакатдаги Microsoft Exchangeдан фойдаланадиган барча ташкилотлар киберҳужумга учраган.

NYT компанияси Microsoft вакилларига иқтибос келтирган ҳолда, киберҳужум ортида хитойлик Hafnium хакерлар гуруҳи туриши мумкин, деб ёзади, эҳтимол бу "давлат ҳомийлигида ва Хитойдан ташқарида ишлайди".

Оқ уй ушбу ҳужум "кенг қамровли бўлиши мумкин" деб айтди ва унинг кўламини аниқлаш учун идоралараро гуруҳ тузди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси