Aрташес Давтян “Beeline Uzbekistan” бош директори этиб тайинланди.
Бундан олдин у “Gilette”, “PepsiCo” ва “Mars” каби компанияларда иш юритган.
“VEON” глобал провайдери Aрташес Давтяннинг 2021 йил 15 мартдан бошлаб “Beeline Uzbekistan"га бош директор этиб тайинланганлиги тўғрисида эълон қилди.
Давтян олдин “Gilette”, “PepsiCo”,"Марс" ва “Яндекс"да иш юриган.
“Биз унинг Ўзбекистондаги асосий бизнесимизга қўшадиган ҳиссасини ва бизнинг хизматларимиз учун ушбу жонли бозорда барқарорлик ва мувофиқлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашини кутмоқдамиз.” — деди Каан Терзиоğлу, “VEON” бош ижрочи директори ўринбосади.
VEON Давтяннинг рақамли бизнесдаги тажрибаси компаниялар гуруҳининг дунёқарашига мос келади деб ҳисоблайди.






