Назаров Азимжон Соатмурод ўғли Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун: Назаров Азимжон 1997 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини, 2000 йили Америка Қўшма Штатларининг Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тугатган. У шу кунга қадар инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари эди.