АсосийJamiyat

Тошкентда Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми ва биринчи ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда

'Тошкентда Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми ва биринчи ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Аввалроқ, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюргани ва Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйгани ҳақида хабар берган эдик. 

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, айни дамда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми ва биринчи ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Қирғизистон иқтисод ва молия вазири Улукбек Карымшаков, юртимиз ҳамда Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган Савдо-саноат палатаси вакиллари, шунингдек, соҳага алоқадор қатор мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур нуфузли тадбирдан кўзланган асосий мақсад – икки давлат ўртасидаги яқин ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Юқори даражада ташкил этилган бизнес-форумда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ҳам иштирок этиб, Бишкек шаҳрида фаолият юритаётган “Индастрил Корпорейшн” компанияси вакиллари билан янги инвестиция лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб бориб, 2 та янги йирик лойиҳанинг ташкилий ишлари, ҳамкорлик истиқболлари юзасидан келишув имзолади.

Келишувга кўра, эндиликда вилоят ҳудудида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлиги асосида умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг йирик чорвачилик комплекси, 1,5 миллион долларлик юқори даражадаги оловга чидамли ғишт маҳсулотлари ҳамда қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳаси устида иш олиб борилиб, ҳар иккала давлат мутахассислари ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари кенг йўлга қўйилади.

Бошқа янгиликлар