АсосийJamiyat

Ўртачирчиқда 14 ёшли қизалоқнинг номусига теккан шахслар жазосиз қолаётгани ҳолати Сенат назоратига олинди

'Ўртачирчиқда 14 ёшли қизалоқнинг номусига теккан шахслар жазосиз қолаётгани ҳолати Сенат назоратига олинди'ning rasmi

Шу кунларда интернет нашрларида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида содир бўлган воқеа бўйича “14 ёшли қизалоқнинг номусига теккан шахслар жазосиз қолмоқда”  сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар ижтимоий тармоқларда ҳамда жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинмоқда.  

Мазкур ҳолат Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди, дея хабар бермоқда Сенат Ахборот хизмати. 

Ўрганиш натижасида, Ўртачирчиқ туман прокурори томонидан ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ҳаракатларини олиб бориш учун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилганлиги, бугунги кунда тергов ишлари олиб борилиб, жабрланувчи, гумонланувчи ва гувоҳлар берган кўрсатмалари тергов давомида текширилиб, тайёрланган судга оид экспертиза ҳулосалари олинганидан сўнг қонуний ечим топиши аниқланди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан тергов иши ҳар томонлама тўла ва холисона олиб борилиши ҳамда якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши назоратга олинди.

Тергов якуни бўйича қўшимча ахборот берилади.

 

    Бошқа янгиликлар