АсосийJamiyat

Коронавируснинг янги штамми тез юқади ва оғир кечади. Ўзбекистонда карантин чораларини кучайтириш талаб этилади — ЖССТ вакили

'Коронавируснинг янги штамми тез юқади ва оғир кечади. Ўзбекистонда карантин чораларини кучайтириш талаб этилади — ЖССТ вакили'ning rasmi

  Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан АОКАда "Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири.

Анжуманда ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс  ўз нутқида коронавирус билан боғлиқ айни пайтдаги вазият ҳақида гапирди:

"COVID-19 нинг янги штамми олдингиларига нисбатан тез юқувчан бўлиб, касаллик оғир кечиши билан ажралиб туради. Шу боис биз Марказий Осиёда ушбу касаллик хуружи назоратдан чиқиб кетмаслиги учун ҳаракат қилишимиз керак.

Ўзбекистон ҳукумати шу пайтга қадар коронавирус билан самарали курашиб келмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан натижадор тадбирлар амалга ошириляпти.

Шу боис карантин чораларини кучайтириш талаб этилади. Энг асосийси — ниқоб тақиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда ижтимоий масофа сақлашдир",- дея таъкидлади ЖССТ вакили.

    Бошқа янгиликлар