АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйлаб қуёшли кун бўлади. Икки вилоятда эса кучли шамол кузатилади

'Бугун Ўзбекистон бўйлаб қуёшли кун бўлади. Икки вилоятда эса кучли шамол кузатилади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ва Навоий вилоятининг айрим туманларида шамолнинг кучайиши 23-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22° илиқгача кўтарилади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-19° илиқгача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6-11° илиқ бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар