Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш аввалида Президент Тошкент вилоятига муносиб ҳоким топа олмаётгани учун вилоят халқи олдида қарздорлигини айтди, дея хабар қилмоқда "Даракчи" мухбири.
“Бошқа вилоятлардан кўра сизларнинг олдингизда қарздорман. Тошкент вилоятига муносиб раҳбар тополмаяпман. Бошқа вилоятлардаги раҳбарлар 10 йиллаб ишлаяпти. Мана, Холматовнинг (собиқ Тошкент вилояти ҳокими - таҳририят) ўзи лавозимидан озод этилишини сўраб аризасини ёзди. Лекин тизимдан бутунлай кетгани йўқ. Бошқа лавозимда ишлаяпти. Бирорта шаҳар ёки туман ҳокими ўзи ариза ёзгани йўқ Холматовга ўхшаб. Ҳаммаси амални хоҳлайди, лекин аравани тортмайди. Аравани тагида улкан масъулият бор!” – деди давлат раҳбари.
Сессия давом этмоқда. Яқин дақиқаларда Тошкент вилояти ҳокими лавозимга тайинланиши кутиляпти.






