АсосийJamiyat

Хоразмда сумалак тайёрлаётган ярим-яланғоч аёллар иши юзасидан расмийлар муносабат билдирди

'Хоразмда сумалак тайёрлаётган ярим-яланғоч аёллар иши юзасидан расмийлар муносабат билдирди'ning rasmi

Кеча, 21 март куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар ярим-яланғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди

Хабар қилинишича, видео Урганч шаҳридаги “Сахара” кафеси олдида, шу кафеда ишловчи бир гуруҳ хотин-қизлар сумалак тайёрлаётганда тасвирга олинган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинган ушбу видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Урганч шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар