Мамлакатимиз ҳудудида коронавируснинг кенг тарқалиши ва кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида баъзи чоралар белгиланди. Бу ҳақда ССВ Ахборот хизмати хабар берди.
Хусусан, жорий йилнинг 24 мартидан бошлаб жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди.






