АсосийJamiyat

"Ички йўллари қоронғу, 9 мингдан ортиқ ишсиз, мактаб, сув, электр..." Президент Пайариқ тумани муаммоларини тилга олиб ўтди

'"Ички йўллари қоронғу, 9 мингдан ортиқ ишсиз, мактаб, сув, электр..." Президент Пайариқ тумани муаммоларини тилга олиб ўтди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига доир видеоселектор ўтказмоқда.

Йиғилишда  маълум қилинишича, тарихда биринчи марта қишлоқ ва маҳаллаларда 9 та йўналишда аҳоли шароитини яхшилаш учун жами 21 триллион сўм йўналтирилади. Бу борада Президент Самарқанд вилояти Пайариқ тумани муаммоларини тилга олиб ўтди:

"Катта йўл ёритиб қўйилади, орқадаги, ички кўчалар эса қоронғу бўлиб ётади. Одамларга тенг шароит яратиш керак.  

 Туманда 145 километр йўллар, 1 минг километр электр тармоғи, 250 та трансформатор ва 54 километр ичимлик суви тизими яроқсиз, 26 та мактаб, 17 та боғча, 4 та қишлоқ оилавий шифокор пункти таъмирталаб.

 Ишсизлар сони 9 мингдан ортиқ. «Темир дафтар»га мингта оила, «Ёшлар дафтари»га 6 минг нафар ва «Аёллар дафтари»га 2 минг 200 нафар аҳоли киритилган.  

Пайариқ туманининг 56 та қишлоғида узоқ йиллар йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилиш учун 83 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.  

 Умуман, Самарқанднинг қишлоқ ва шаҳар маҳаллаларининг инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун жами 1,6 трлн сўм ажратиш белгиланди", - деди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар