Тошкентда қизнинг бўйинидан 5 миллион сўмлик тақинчоғини олиб қочган шахс қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ маълум қилди:
Талончилик содир этганликда гумонланувчи шахснинг қидирувида кўмак сўраймиз
Ҳурматли фуқаролар! 4 март куни тахминан соат 14.50 да Мирзо-Улуғбек тумани Ц-1 массивидаги 17-сон уйнинг яқинида номаълум шахс қиз боланинг бўйнидан қимматбаҳо металлдан ишланган 5 млн сўмлик занжирини юлиб қочган.
Суратдаги фуқаро ҳақида бирор маълумотга эга бўлганларни +998-98-337-04-06, +998-99-000-33-73 рақамлари орқали, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришларини сўраймиз. Махфийлик кафолатланади.