Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги хабарига кўра, жорий йилнинг март ойида “К.Т.” исмли адвокат томонидан юборилган факсограмма келиб тушди. Маълумотда ёзилишича 2020 йилниг октябр ойи бошларида Истанбул шаҳрининг «Göztepe prof. dr. Süleyman Yalçın şehir hastanesi»нинг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига кучли захарланиш оқибатида хушини ёқотган, ёнида шахсини тасдиқловчи хеч қанақа хужжат ёки мобил телефонига эга бўлмаган шахс ётқизилиб, кейинчалик «Cinar 2 Bakım Merkezi »га кўчирилган.
Юқорида зикр этилган номаълум шахс интенсив терапия бўлимига ўтқазилишидан олдин ўзини 1987 йилда туғилган «САИД НОМАТОВ» (исми туғилган йили тўғри бўлмаслиги мумкин ) деб айтган (Ўзбекистон ватандоши бўлиш тахмини юқори).
Бош консулхона ходимлари томонидан кўп маротаба шифохонага ташриф амалга оширилишига қарамасдан, шахснинг аҳволи ўта оғирлиги туфайли уни исми-шарифи ва қайси давлат фуқароси эканлигига ойдинлик киритиш имкони бўлмаган.
Жорий йилнинг 23 мартида мазкур номаълум шахс «Cinar 2 Bakım Merkezi»да вафот этди.
Бош консулхона С.Н.ни таниган ёки у ҳақида маълумотга эга бўлган Туркиядаги ўзбекистонликлардан +90(212)3232037 рақамига зудлик билан мурожаат қилишларини илтимос қилмоқда






