АсосийJamiyat

Тошкентда яна бир университетнинг талабасида COVID-19 аниқланди

'Тошкентда яна бир университетнинг талабасида COVID-19 аниқланди'ning rasmi

Тошкент транспорт университетининг Авиация транспорти муҳандислиги факультети 3-курс талабасида COVID-19 аниқланди. Шу сабабли ушбу факультет талабалари икки ҳафталик масофавий таълимга ўтказилди. Факультет жойлашган ўқув биносидаги барча ходимлар ва талабалардан ПЦР тести олинди. 

Бу маълумотни университет матбуот котиби Yuksalish—LIVE га тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Инҳа университети талабасида ҳам коронавирус аниқланган эди.

    Бошқа янгиликлар