Ижтимоий тармоқда Самарқанд йўлларида шер боласи топилганлиги юзасидан видеолавҳа тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг маълум қилишича, Самарқандда шер боласини автомашинада олиб кетаётган шахс ушланган.
Автомашина Қашқадарёдан Андижонга ҳаракатланаётган бўлган, ҳайдовчи тегишли ҳужжатларни тақдим этолмаган ва шер боласини кўчага ташлаб қочиб кетган.






