АсосийJamiyat

Тошкентда бесоқолбозларга қарши митинг ўтказилди (видео)

'Тошкентда бесоқолбозларга қарши митинг ўтказилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларга бугун Тошкентда бесоқолбозларга қарши провакацион митинг ўтказилгани акс этган видео лавҳалар жойлаштирилди. Митингга  бесоқолбозлик тарафдорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун "Амир Темур хиёбони"да тўпланишларини маълум қилгани сабаб бўлган.

 

Айтилишича, митингда 100 га яқин намойишчи иштирок этган. Одамлар тўпланган ҳудудга ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари, махсус автомобиллар ва автобусларда келиб 70 га яқин иштирокчиларни олиб кетган. 

 

" – Тартиббузарларга тегишли чора кўрилиши аниқ, лекин масала бошқа томонда... Бу оддийгина тартибни бузиш эмас. Бу миллат қадриятлари ва жамиятнинг фундаментал устунларига майда-майда, лекин йирик ниятлар билан урилаётган зарбадир. 

Бугунги ҳолат Жиноят кодексининг 120-моддасини янада кучайтиришга эҳтиёж борлигини яққол кўрсатди.  

Модда бесоқолбозлик, ЛГБТ ғояларини ҳар қандай шаклда тарғиб қилишни таъқиқлаши керак. Албатта, жазо жуда юмшоқ. Бу модда санкциялари мажбурий даволаш, озодликдан маҳрум этиш, мамлакат фуқаролигини бекор қилиш, мамлакатдан бадарға қилишгача кўзда тутиши керак.  

Ўзбекистон халқи сиздеклар билан бир давлатда яшашни истамаса буни қонунда акс этиши кераклиги жуда ҳам табиий ҳолат.  

Террорчилардек ғурурсизларнинг ҳам миллати бўлмайди!  

СИЗЛАРНИ РАД ЭТАМИЗ!  

Ўзбекистон сиздеклар яшай олмайдиган юрт бўлиши учун ҳамма нарсани қиламиз.  

МИЛЛАТИМИЗГА ОҚ БЎЛИНГ, ШАРАФСИЗЛАР!", – дейди ҳодисага ўз муносабатини билдирган Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров. 

Аввалроқ, Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти расмий Тошкентга мамлакат Жиноят кодексидан 120-модда – бесоқолбозликни чиқариб ташлаш ва жиноий жавобгарликни бекор қилишни сўраб мурожаат билан чиққан.

 

    Бошқа янгиликлар