my5
Sevimli

Тошкентдаги "квартира"да вафот этган беш талабанинг ўлими сабаби маълум қилинди

ЖАМИЯТ 29.03.2021, 16:24
Теглар: Талаба, квартира
Тошкентдаги "квартира"да вафот этган беш талабанинг ўлими сабаби маълум қилинди

Аввалроқ, Юнусободда ижарадаги уйдан беш талабанинг мурдаси топилгани ҳақида хабар берган эдик.  

Унда Тошкентнинг Юнусобод тумани “Фирдавсий” маҳалласи Инжобод кўчасидаги хонадонда 27-феврал куни соат тахминан 20:50 атрофида шу ерда ижара асосида яшаган беш талабанинг мурдаси топилган эди. Илк расмий маълумотларда йигитлар “номаълум моддадан ўткир заҳарланиш” оқибатида вафот этгани таъкидланган, бироқ гап айнан қайси модда ҳақида бораётганига аниқлик киритилмаган эди.

"Дарё.уз"нинг Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб берган маълумотига кўра, воқеа жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик хизмати томонидан текширишдан ўтказилган. Хонадон эгаси Г.М., вафот этганлар билан бирга ижарада яшаган Н.A., “Бунёдкор-дудбўрон хавфсизлиги” компаниясининг дудбўронлар печка устаси З.Х. батафсил сўроқ қилинган.

“Шунингдек, 26-феврал куни соат 22:00 дан 27-феврал куни соат 9:00 оралиғида Инжобод кўчасидаги уйга қандай кучланишда табиий газ юборилгани ва одатий кунда табиий газ кучланишининг миқдори ҳақида ЪҲудудгазпойтахтъдан ҳамда Гидрометеорологик хизматидан шу вақт оралиғида бўлган об-ҳаво маълумотлари олинди”, — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Маълум бўлишича, бешала йигитнинг бари “ис газидан ўткир заҳарланиш натижасидаги ўткир нафас ва юрак қон томирлари етишмовчилиги” оқибатида вафот этган. Бу Республика суд тиббиёт экпертиза илмий-амалий марказининг 15-мартдаги якуний хулосалари билан тасдиқланган.

Шарҳлар

Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди

01.02.2021, 16:39

АОКАдаги матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиков Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини кредит-модел тизими ҳақида маълумот берди. «Олий таълим...
Туркия газетасида ўзбекистонлик талаба билан интервью ташкил этилди

15.01.2021, 13:26

Туркия “Халқаро Фатиҳ Султан Aнадолу Имам Ҳатиб” лицейининг “Ёшлар” газетасининг махсус сони учун таълим муассасасида таҳсил олаётган ватандошимиз Aҳмаджон Холмуродов билан интервью ташкил этилди. Бу...
Пандемия сабабли Европадаги айрим университетлар талабалар етишмовчилигига дуч келишди

05.11.2020, 10:46

Ирландиянинг энг йирик университетлари халқаро талабалар етишмаётганлигидан шикоят қилишмоқда.“Journal” янгиликлар портали хабарига кўра, ёзги таътил вақтида уйларига кетишган минглаб талабалар виза ҳамда бошқа бюрократик тўсиқлар...
Ўзбекистонда талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш таклиф этилмоқда

05.11.2020, 08:47

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Жаҳонгир Мамажонов ва Абдурашид Абдуқодиров мамлакатдаги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларни қўллаб-қувватлаш учун Талабаларни қўллаб-қувватлаш...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33