Долзарб мавзулар Абитуриент

Қўлсиз қизча сузиш мусобақаларда иштирок этди (Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 22.02.2016, 17:36

Ит тишлаши оқибатида ўнг қўлини йўқотган саккиз ёшли қизалоқ бахтсиз фалокатдан кейин ярим йил ўтгач, мактабда ўтказилган сузиш мусобақаларида қатнашди, дея хабар берди “Deti.mail.ru” нашри. 

Австралиянинг Сидней шаҳрида яшовчи Талия Стэндлининг саккиз ёшга тўлишига бир ҳафта қолганда, 2015 йилнинг 29 август куни уйи олдида дўстлари билан ўйнаб ўтирганда, қўшнисининг ити унинг ўнг қўлини ғажиб ташлаган. Итни Талиядан ажратишга ҳаракат қилган эркак уни қутқаролмаган, икки-уч дақиқа ичида ит қизчанинг қўлини билагигача ғажиган. Уч ой мобайнида Талия 9 та жарроҳлик амалиётини бошдан кечиржи, қўлини эса тирсагигача кесиб ташлашга тўғри келди. 

Яқинларининг, дўстларининг руҳий мадади натижасида қизча тенгдошлари қатори мактабга боришдан, спорт билан шуғулланишдан, жилмайишдан тўхтамади. Талия қўлини йўқотгунга қадар спортнинг сузиш тури билан мунтазам равишда шуғулланиб келган. Фалокатдан олти ой ўтиб, Талия мактабда ўтказилган сузиш мусобақаларида қатнашди. 

Талиянинг ота-онаси ижтимоий тармоққа унинг мусобақада қатнашиш жараёнида суратга олинган видеони интернетга жойлади, видеони миллионлаб одамлар томоша қилган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии