АҚШ президенти Барак Обама губернаторлар миллий ассосиацияси аъзолари билан Оқ уйдаги учрашувида АҚШ фуқаролари учун учта хавф борлигини таъкидлади, дея хабар берди “ТАСС” нашри.
Унинг фикрича, булар – терорризм, киберҳужум, яъни баъзи бир давлатлар томонидан хакерлик ҳужумлари ва дунё бўйлаб кенг тарқалаётган Зика каби вируслардир.
“Бизга хавф солаётган уч хавфнинг энг биринчиси бу терроризмдир. Калифорниянинг Сан-Бернардиносида рўй берган терактни ёки Мичиган штатида шанба куни такси ҳайдовчиси олти кишини отиб ташлаганини, икки кишини ярадор қилганини ёдга олайлик. Шаҳар мэрига, шерифга, маҳаллий полиция маҳкамаси бошлиғига телефон қилиб, уларга зарур бўладиган барча маълумотларни олишда ёрдам беришимни айтдим. Фақат ҳушёр бўлишимиз лозим, федерал ҳукумат бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда АҚШ ҳудудига экстремистларни киргизмаслик мақсадида фаол иш олиб боряпти.
Иккинчи хавф бу ҳарбийларимизга, компанияларга, давлат ташкилотларига бўладиган киберҳужумдир. Бу ҳужум оқибатида нафақат АҚШ инфраструктурасига, балки америкаликларнинг шахсий маълумотларига ҳам зиён етиши мумкин.
Учинчи хавф эса Зика вируси каби касалликларнинг тарқалишидан эҳтиёт бўлишимиз зарур ”, дейди Барак Обама.