Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев кенгаш давомидаги нутқида бир қанча таклифлар билдирди. Кенгашга аъзо давлатлар миқёсида "Табаррук зиёрат"ни амалга ошириш ҳам шулар жумласидандир:
Динимиз тарихида беқиёс из қолдирган улуғ боболаримиз мероси билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш эзгу интилишларимизга мосдир.
Бу борада мамлакатларимиз ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжойлар бўйлаб “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга оширишни таклиф этамиз.
Бунинг учун Кенгаш доирасида Зиёрат туризмини ривож-лантириш дастурини қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.






