my5
Sevimli

Грециялик террорчи аёл эрини қамоқдан қутқариш мақсадида вертолётни қўлга олишга уринди

ДУНЁ 23.02.2016, 10:18
Грециялик террорчи аёл эрини қамоқдан қутқариш мақсадида вертолётни қўлга олишга уринди

Вертолётни қўлга олиб, эри Никос Мазиотисни қамоқхонадан олиб чиқмоқчи бўлган аёл — Панайота Рупани қўлга олишда ташаббус кўрсатган одамга Греция ҳукумати 1 миллион евро мукофот пули ваъда қилди, дея хабар берди “ТАСС” нашри. 

Жиноятчи аёл Пелепонесс ярим оролидан Кифнос Киклад оролига етиб бориш учун вертолёт ёллади. Парвоз вақтида Панайота Рупа учувчига қурол ўқталиб, Афинадаги Коридаллос қамоқхонаси томон учишга буйруқ беради. 

Унинг эри машҳур террорчи, “Инқилобий кураш” террорчилик гуруҳи аъзоси Никос Мазиотис шу қамоқхонада 50 йиллик жазо муддатини ўтаётган эди. Вертолёт учувчиси собиқ полициячи бўлгани сабабли ўзини йўқотиб қўймади. 

У аёлни қуролсизлантиришга ҳаракат қилди, бироқ аёл унга қарата ўқ узди. Учувчи тан жароҳати олмаган, вертолётни муваффақиятли қўндирган, аммо аёл қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Айни дамда Панайота Рупага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10477.86
USD -9.68
12606.96
EUR -85.06
141.84
RUB -0.6