my5
Sevimli

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги Пан Ги Мун, Меркель, Берлускони ва Саркозини таъқиб остига олган

ДУНЁ 23.02.2016, 11:07
АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги Пан Ги Мун, Меркель, Берлускони ва Саркозини таъқиб остига олган

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги халқаро миқёсдаги раҳбарлар БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг, Германия канцлери Ангела Меркелнинг, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг суҳбатларини хуфёна тинглади, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Улар Пан Ги Мун ва Меркелнинг учрашувда иқлим ўзгаришига қарши кураш тўғрисида бўлган суҳбатини тинглашган. Шу жумладан, собиқ Италия бош вазири Сильвио Берлускони Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхудан АҚШ президенти Барак Обама билан алоқасини мустаҳкамлашда ёрдам сўраганлиги ҳақидаги, Франция президенти Николя Саркози ва Берлусконининг Италия иқтисоди танг аҳволда эканлиги тўғрисидаги суҳбатларига ҳам қулоқ тутишган. Баъзи бир маълумотлар “Ўта махфий” характерга эга бўлган. 

Бу рўйхатга яна Франция президенти Франсуа Олланд, НАТО га аъзо бўлган бир неча мамлакат раҳбарлари, иттифоқдош мамлакатлар раҳбарлари ҳам киритилган. Аммо Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған ушбу рўйхатга киритилмаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10477.86
USD -9.68
12606.96
EUR -85.06
141.84
RUB -0.6